Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш йўлида
12:13 / 2024-12-11

Президент топшириғи амалда

Маълумки, куни кеча Президентимиз томонидан Тошкент вилоятида қўшимча имкониятларни ишга солиш, иш ўрни ва инвестицияни кўпайтириш масалаларига бағишлаб ўтказган йиғилишда саноат, туризм, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор масалалар юзасидан ўтказилган йиғилишда масъулларга топшириқ берди.  

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳрида соҳа мутахассислари иштирокида йиғилиш ўтказди.  

Унда ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дала четлари ва анчадан бери фойдаланмасдан келинаётган ерларни ўзлаштириш, инвестицион лойиҳаларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.  

Жумладан, вилоятда самарасиз ва ҳосилдорлиги кам бўлган ерларни таҳлил қилиб, манфаат берадиган маҳсулот экиш таклифини ишлаб чиқиш, 30 минг гектар пахта-ғалла ерларини бошқа экин турини экиш учун ажратиш, мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 7 та туманда 52 минг гектарда 3 марта ҳосил олишни йўлга қўйиш борасида сўз юритилди.  

Вазир ўз навбатида, давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда 99 корхона вилоятда фойдаланаётган 387 гектар ерларни тоифаси ўзгармаган ҳолда ишлатилаётгани, 2,5 минг гектар ер захирада турганини танқид остига олинганлиги ва бундан тегишли хулоса чиқариб, уни бартараф этиш чораларини зудлик билан ишлаб чиқиш лозимлигини айтиб ўтди.  

“Ўздаверлойиҳа” ташкилоти мана шу ерларнинг тоифасини аниқлаб, таснифини белгилаб, корхоналарга тақдим этиши ва шартнома имзолашини қайд этди. Хусусан, Тоштепа ҳудудида сел-сув омбори қуриш ҳамда унинг атрофидаги ерлар, вилоятда тоғ ён бағирларида мавжуд адирликлардан ҳам унумли фойдаланиш масаласи кўриб чиқилди.  

Шунингдек, йиғилиш давомида 2025 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аниқ режа асосида ҳудудлар кесимида экиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда уни таъминловчи омиллар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Айрим туманларда маккажўхори экишни кўпайтириш, қўзиқорин етиштиришга оид таклифларни шакллантириш масаласи атрофлича таҳлил қилинди.  

А.Мусаев,ЎзА.