Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
09:53 / 2025-09-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Пойтахтимиздаги «Ёшлар ижод саройи»да бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ёш фермер ва деҳқонлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ҳамда экспорти билан шуғулланувчи субъектлар, ёшларга хизмат кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги кооперативлари, илмий-тадқиқот муассасалари, соҳага тегишли талабалар иштирок этди. Ҳудудий студиялардан (Ёшлар маркази) 650 нафар иштирокчи видео конференция орқали мулоқотда бўлди.

[gallery-25464]

Очиқ мулоқотнинг мақсади ёш фермер ва  деҳқонлар билан мулоқот қилиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини эшитиш, уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Хусусан, очиқ мулоқотда тегишли вазирлик ҳамда идораларнинг раҳбар ва масъуллари, шунингдек соҳага алоқадор мутахассислар ёшлар билан бевосита мулоқотда бўлди. Давра суҳбатида кўтарилган барча саволларга атрофлича, тўлақонли жавоб олинди.

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА