Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун тиббий кўрик ташкил этилди
14:52 / 2025-11-24

Уруғчиликни ривожлантириш марказида малакали шифокорлар ҳамда лаборатория мутахассислари жалб этилган ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари учун профилактик тиббий кўрик ўтказилди.

Хусусан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва  Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ташкил этилган тиббий текширув давомида 200 нафар ходимнинг соғлиғи ҳолати атрофлича ўрганилди.

Уларнинг умумий саломатлик кўрсаткичлари баҳоланди, зарур тиббий тавсиялар берилди ҳамда индивидуал профилактик чоралар тўғрисида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мазкур текширувда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ходимлари иштирок этди. Ушбу ташаббус ходимлар соғлиғини мустаҳкамлаш, юқумли касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган.

Гулноза Бобоева, ЎзА