Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалиги кооперативлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
15:16 / 2024-07-09

Мамлакатимизда аграр соҳада олиб борилган ислоҳотлар натижасида 260 минг гектар ер майдонида кичик ишлаб чиқарувчи субъектлар пайдо бўлди. Улар томонидан етиштирилган маҳсулотларни ташиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорда сотишни енгиллаштириш учун қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва кластер корхоналари ўртасидаги кооператив ҳамкорлик имкониятларидан янада самарали фойдаланиш зарурати юзага келмоқда.

Қишлоқ хўжалигида кооператив муносабатларни бевосита тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тарқоқлиги, турли қонунчилик ҳужжатларида мавжуд нормаларни амалиётда қўллаш қийинчилиги соҳада кооператив муносабатларни тартибга солишнинг унификациялаштирилган ҳуқуқий асосини яратиш лозимлигини кўрсатди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган “Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.  

–Бугунги кунда дунё тажрибасида 3 миллиондан ортиқ қишлоқ хўжалиги кооперативлари мавжуд, шу жумладан Ўзбекистонда 190 та кооперативлар бор, – деди қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдураҳмонов. –Мазкур қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, кооператив аъзолигига қабул қилиш, назорат қилиш, ташқи аудит, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш, давлат ва кооперативлар ўртасидаги ҳамда мулкий муносабатларни тартибга солиш масалалари белгиланмоқда.  

Шунингдек, белгиланаётган нормалар кичик ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятини мувофиқлаштириш, давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш, молиялаштириш бўйича рағбатлантирувчи чора-тадбирларни қўллаш масалаларини кўзда тутади.  

Лойиҳада қишлоқ хўжалиги кооперативи жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий равишда бирлашиб, эгалик қиладиган ва демократик йўл билан бошқариладиган, аъзоларининг моддий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш учун пай усулига асосланган мустақил ва тижорат ташкилот экани белгиланмоқда. Шунингдек, кооперативларни молиялаштириш масалалари, давлатнинг кооперативлар бўйича ваколат ва мажбуриятлари белгиланмоқда, – деди вазир.  

Муҳокамаларда сўз олган депутатлар ушбу қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан қишлоқ хўжалигида замонавий кооператив муносабатлари тартибга солинишини, кооперативларнинг ҳуқуқий кафолати яратилишини қайд этдилар.  

М.Комилова,

ЎзА