Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида “E-urug” ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш ҳудудига эга бўлиш бўйича танловларни “E-urug‘” ахборот тизимида ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш бўйича танловларни “E-urug‘” ахборот тизимида ўтказиш ҳақидаги хабарни эълон қилиш ва электрон танловларни ташкил этиш;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш ҳудудига эга бўлиш бўйича электрон танлов ғолибларини аниқлаш ва танлов натижаларини расмийлаштириш тартиби белгилаб берилган.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликларини етиштириш ҳудудига эга бўлиш бўйича электрон танловларни ўтказишда, шунингдек, уруғликлар ҳажми, сифати, селекция нави ва авлодлари бўйича маълумотларни юритишда “E-urug‘” ахборот тизими кенг жорий этилишини таъминлайди.
ЎзА