Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ Қурилиш Банки ўз мижозларига инновацион хизматлар кўламини кенгайтирди
10:48 / 2021-05-19

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан «Замонавий банк хизматлари: асосий мезон - қулайлик» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда банк Бошқаруви раҳбарияти ва тегишли таркибий тузилмалар масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори банк тизимини замонавий талаблар асосида ривожлантириш, мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш, қулайлиги, оммабоплигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Мазкур қарор доирасида АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» да комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиб, банкнинг масофавий хизматлари таркибини тобора кенгайтириб бормоқда.

Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида жорий қилинаётган янги хизматлар ҳақида маълумот ва ахборотлар тақдим этилди.

Хусусан, банкнинг “Quant” мобил иловаси орқали омонатларни масофадан бошқариш имконияти яратилган.

Эндиликда уйда ёки исталган жойда туриб банкнинг муддатли ёки жамғармали омонат турларига маблағ қўйишингиз ва фоизларни олдиндан олиш имкониятлари яратилди.

“Quant” иловаси ёрдамида муддатли ёки жамғарма омонат турига маблағ қўйган жисмоний шахслар банкнинг исталган картасига бепул эга бўлишлари мумкин.

Шунингдек, аксарият омонатлар муддатидан олдин қайтариб олинганда фоиз тўлов «0» фоизда эмас, шартномада белгиланган фоиз тўловининг 80% миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тўлов амалга оширилади. «Қалдирғоч» муддатли омонатида эса, мижоз талабига кўра, дастлабки 3 ойлик ҳисобланадиган фоиз тўловларни олдиндан амалга оширилади.

Умуман олганда, бугунги кунда банк томонидан жами 15 та омонат тури мижозларга таклиф этилмоқда. Шундан 12 таси миллий ва 3 таси хорижий валютадаги омонатлардир.

Ушбу хизматлардан фойдаланаётган омонатчилар сони 70 108 тани, жами омонат қўйилмалари эса, 871 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

Шунингдек, яқин кунларда амалиётга татбиқ этиш режалаштирилаётган яна бир хизмат, узоқ муддатли ва жамғармали омонат турларига 5,0 млн. сўмдан ортиқ маблағ жойлаштирган жисмоний шахслар банк томонидан 5,0 млн сўм миқдорида бахтсиз ҳодисаларнинг барча турларидан суғурталаниши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, алоҳида мобил илова орқали 6 ой муддатга жойлаштириладиган йиллик 21% тўловли «Онлайн» номли омонат тури ҳам мижозларга таклиф этиш устида ишлар якунига етказилмоқда.

Шу билан бирга, матбуот анжуманда АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»да чакана хизматлар турларини кенгайтириш, ахборот коммуникация тизимлари орқали кўрсатиладиган замонавий банк хизматларини жорий этиш юзасидан кўрилаётган чоралар ва уларнинг амалий натижалари хусусида ҳам маълумотлар берилди.

 

Шуҳрат Неъматов, Нишон Абдувоитов (фото)

 

Реклама ҳуқуқи асосида