Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ Қурилиш Банки “In-Tend” лойиҳасини тақдим қилди.
12:24 / 2021-05-19

Мазкур лойиҳа жисмоний шахсларга савдо шахобчалари орқали товарларни сотиб олиш жараёнида уларга қисқа муддатга (12 ой) онлайн режимда, махсус автоматлашган дастурий таъминот орқали фоизсиз қарз маблағини ажратишни кўзда тутади.

Унда мижознинг кредитга лаёқатлигини баҳолаш инсон омилисиз, онлайн скоринг моделидан фойдаланган ҳолда автоматлашган дастурий тизим ёрдамида амалга оширилади. Дастурга мувофиқ, жисмоний шахсга Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаригача (24 500 000 сўм) миқдорда фоизсиз қарз тақдим этилади.

Қарз мажбурияти мижоз томонидан 12 ойда бўлиб-бўлиб тўлаш асосида амалга оширилади.

Қарз мажбуриятини олиш мижоз томонидан товар олаётган ташкилотнинг ўзида қолади.

Бугунги кунда “In-Tend” лойиҳаси бўйича республикамиз бўйлаб 250 дан ортиқ товарларни етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Шунингдек, банкнинг янгиланган “QUANT” мобил иловаси орқали NFC технологияси асосида контактсиз тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Яъни, савдо шаҳобчалари, хизмат кўрсатиш, умуман HUMO терминаллари мавжуд бўлган барча нуқталарда фақат телефон ёрдамида тўлов амалга оширилиши мумкин.

Бундан ташқари, яна бир янгилик шуки, мобил илова орқали бириктирилган HUMO картадаги маблағни NFC технологияси орқали бошқа HUMO картасига ўтказиш мумкин.

Ҳозирги кунда қатор қўшимча функциялар ҳисобига мобил иловадаги хизматлар турини кенгайтириш бўйича иш олиб борилмоқда.

Жумладан:

- онлайн картага буюртма;

- онлайн микроқарз;

- реквизитлар бўйича тўловлар яқин кунларда амалиётга киритилиши белгиланган.

 

Шуҳрат Неъматов, Нишон Абдувоитов (фото)