Акциядорлик-тижорат «Қишлоқ қурилиш банк» мижозларга қулайлик яратиш, аҳолини замонавий банк хизматлари билан таъминлаш мақсадида ўз инфратузилмалари фаолиятини такомиллаштириб бормоқда.
Республика ҳудудларида банк инфратузилмалари тармоғи кенгаймоқда ва банк филиаллари замонавий банк технологиялари билан жиҳозланмоқда.
Куни кеча банкнинг Қашқадарё минтақавий филиали янги маъмурий бинода иш бошлади. Шу муносабат билан тадбир ташкил этилди. Унда сўзга чиққан АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раиси ўринбосари Бобохон Бобожонов, Қашқадарё вилоят ҳокими биринчи ўринбосари Ўткир Бўтаев ва бошқалар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистон банк тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳот ва янгиланишлар “Банк - мижоз учун” тамойили асосида банклар фаолиятини янги босқичга олиб чиқаётганини эътироф этдилар.
«Қишлоқ қурилиш банк» Қашқадарё минтақавий филиали учун фойдаланишга топширилган янги бинода яратилган қулайликлар ҳисобига эндиликда банк мижозлари бухгалтерия ҳисоб-китоблари, валюта айрибошлаш, пул ўтказмалари ҳамда турли тўловлар билан боғлиқ зарур хизматлардан шу ернинг ўзида фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. Электрон навбат тизимининг мавжудлиги эса банк ходимлари ва мижозлар учун қўшимча қулайлик яратади. Филиалнинг замонавий банк технологиялари билан жиҳозлангани эса, сифатли хизмат кўрсатиш имкониятини оширади.
Бугунги кунда Қашқадарё минтақавий филиалида 5200 дан ортиқ юридик шахсларга хизмат кўрсатилмоқда. Филиал орқали 72000дан ортиқ фуқаролар банк карталаридан фойдаланиб келмоқда. Шунингдек, вилоятда “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Кўкдала ва Яккабоғ филиаллари ҳам мижозларга хизматлар кўрсатмоқда.
АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» келгусида ҳам ўз инфратузилмалари фаолиятини такомиллаштириш орқали мижозлар ишончини қозонишга, тадбиркорлар фаолиятини рағбатлантиришга ва аҳоли даромадларини оширишга интилади.
«Қишлоқ қурилиш банк» – фаровон ҳаётингиз хизматида!
Мурожаат учун телефонлар: (+99878) 150-93-39, 150-39-93
Веб-сайт: www.qqb.uz
Telegram: t.me/QQBank
Facebook: fb.com/official.qqb.uz
Банк ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида