French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки Қозоғистонлик шериклари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантирмоқда
14:14 / 2020-11-04

2020 йилнинг 2 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасидаги ҳукуматлараро комиссия учрашувлари доирасида «KazakhExport экспорт суғурта компанияси» АЖ билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида Меморандум имзоланди.

 Унга кўра, экспорт суғурта компанияси томонидан 3,0 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади.  

Ушбу маблағлар Қозоғистонда ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар импортини молиялаштиришга йўналтирилади. Шу тарзда, қозоғистонлик экспортчилар ва «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки билан шартнома тузган мижозларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.

Эслатиб ўтиш жоизки, бу «KazakhExport экспорт суғурта компанияси» АЖ билан ҳамкорлик қилиш бўйича дастлабки тажриба эмас. 2018 йилнинг 28 ноябрида банк ва компания ўртасида Банк мижозларни молиялаштириш ва суғурта соҳасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янада ривожлантириш мақсадида дастлабки ҳамкорлик Меморандуми имзоланган эди.

Ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон-Қозоғистон ўртасидаги савдо муносабатларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратади.

Банк матбуот хизмати