French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ аёллари шарафланди
18:41 / 2025-10-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари кунига бағишлаб байрам тадбири ташкил этилди. 

Тадбирга қишлоқ хўжалиги соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган хотин-қизлар таклиф қилинди. Унда сўз олганлар қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган аёлларни байрам билан қутлаб, уларнинг жамиятимиздаги ўрни ва аграр соҳани ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси, шунингдек давлатимиз томонидан яратиб берилган кенг имкониятлар хусусида сўз юритди.

[gallery-25748]

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, бугунги кунда Қорақалпоғистонда жами 511 нафар аёл фермер хўжалигини бошқариб келмоқда. Улардан 300 дан зиёди деҳқончилик, 58 таси чорвачилик ва балиқчилик, 150 дан ортиғи боғдорчилик ва асаларичилик билан шуғулланиб келмоқда. Асосийси, фермер хотин-қизлар ўзининг самарали меҳнати билан мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда. 

Байрам тадбирида қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ фаол аёллар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Маданият ва санъат соҳаси ходимлари ижросидаги концерт дастури байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади. 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА