Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ аҳолиси учун тиббий кўрик
11:19 / 2023-01-13

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги Мустақилликнинг 27 йиллиги ҳамда Мустақилликнинг 30 йиллиги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Мазкур маҳаллалардаги 68 та кўп қаватли уй ҳамда 1 минг 300 та коттежда 2 минг 420 та оила бўлиб, уларнинг таркибида 10 минг 276 нафар киши яшайди. Уларнинг 1 минг 900 нафардан зиёди турли гуруҳ ногиронлари ҳисобланади.  

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан Мустақилликнинг 27 йиллиги маҳалласидаги 74-умумтаълим мактабида вилоят даволаш-профилактика муассасалари, Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг етакчи шифокор ва мутахассислари иштирокида ўтказилган  тиббий кўрик давомида аҳоли УТТ, ЭКГ, лаборатория, рентген, маммография, офтальмоскоп инструментал текширувлардан ўтказилди.  

[gallery-10258]

Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт, перинатал, наркология ва радиология, ОИТСга қарши курашиш, руҳий соғлиқни сақлаш марказларининг тор доирадаги мутахассислари томонидан касал ётган ва ногиронлиги бор кишилар хонадонларига борилиб, тиббий кўрик ташкил этилди.  

Тиббий кўрик давомида аҳолининг саломатлик кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Кўрик давомида бир гуруҳ ногиронлиги бор шахсларга имтиёзлар белгиланди, турли хасталиклар борлиги аниқланган фуқаролар вилоят шифохоналарида имтиёзли йўлланма асосида даволанишга тавсия этилди.  

Жумладан, вилоят эндокринология диспансери мутахассислари томонидан 18 нафар беморнинг хонадонига кириб, хабар олинди, уларнинг 15 нафарига амбулатор тарзда, 3 нафарига шифохонада ётиб даволаниш учун йўлланма берилди. Вилоят перинатал маркази шифокорлари эса 23 нафар ҳомиладор аёлнинг ҳолидан хабар олиб, уларга ҳомиладорлик даврини хавфсиз ўтказиш бўйича зарур тавсиялар ҳамда камқонликдан даволаниш учун дори-дармонлар берди.  

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида фуқароларнинг 65 нафари УТТ, 59 нафари ЭКГ, 78 нафари лаборатория, 41 нафари рентгенография, 34 нафари офтальмоскоп, 45 нафари маммография аппаратларида инструментал текширувдан ўтказилди.  

Шунингдек, кўрик давомида шифокорлар томонидан аҳоли ўртасида  “Шифокор тавсиясиз дори истеъмол қилманг”, “Шифокор рецептисиз дори харид қилманг”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Бехаттиббий кўрик  ар оналик”, “Болаларда режали эмлашнинг аҳамияти”, “Ўсма, эндокрин, кардиологик касалликлар скрининги ва уларнинг олдини олиш”, “Гиёҳвандлик ва ОИВ профилактикаси”, “Ўсмир қизлар гигиенаси”, “Коронавирусга қарши катталар ва болаларни эмлашнинг аҳамияти”, “Йод танқислиги”, “Камқонликнинг олдини олиш” мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.  

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  

З. УМРЗОҚОВ (сурат),  

ЎзА