Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ аҳолиси орасида интернет фойдаланувчилари сони ортиб бормоқда
10:21 / 2025-10-09

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистон қишлоқ жойларида яшовчиларнинг 93,9 фоизи интернетдан фойдаланган.

Шу даврда шаҳар аҳолиси орасида бу кўрсаткич 94,3 фоизни ташкил этган.

Йиллар кесимида қишлоқ жойларда интернет фойдаланувчилари улуши:

2021 йил – 72,3 %

2022 йил – 81,8 %

2023 йил – 87,6 %

2024 йил – 92,6 %

2025 йил (январь–август) – 93,9 %

Шаҳар жойларда интернет фойдаланувчилари улуши:

2021 йил – 79,4 %

2022 йил – 86,1 %

2023 йил – 90,4 %

2024 йил – 94,0 %

2025 йил (январь–август) – 94,3 %

Маълумотлардан кўриниб турибдики, сўнгги тўрт йил ичида қишлоқ аҳолиси орасида интернет фойдаланувчилари улуши қарийб 22 фоизга ўсган.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА