Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ аҳолиси муаммолари ўрганилди
18:04 / 2023-02-28

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Туркманистон билан чегарадош, туман марказидан 85 километр узоқликда жойлашган “Қоракўл” МФЙга қарашли Кенгсой қишлоғи аҳолиси муаммолари ўрганилди.

Халқ демократик партияси томонидан сайланган депутатлар ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ғузор тумани бўлинмаси раҳбари қишлоқ фуқароларнинг мурожаатларини бирма бир кўриб чиқишди.

Ўрганиш жараёнида қишлоқдаги кам таъминланган 4 нафар фуқарога “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, 56 нафар ўрганилган оиланинг 12 нафарига оилавий шароити ўрганилиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш бўйича депутатлар иштирокида тавсиялар берилди.  

Бундан ташқари, шу ҳудудда жойлашган 57-мактаб фаолияти билан танишилиб, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан мактаб кутубхонасига китоблар жамланмаси ва ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА.