Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Сурхондарё вилоятида ҳам ўқувчиларнинг қишки таътил кунларини мароқли ўтказиш учун турли маданий-маърифий тадбирлар, қизиқарли томоша ва учрашувлар ташкил этилмоқда.
– Спорт ва маданият масканлари, “Баркамол авлод” марказлари бугун болажонлар билан янада гавжум, - дейди вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот котиби Дилдора Мусаева. – Қишки таътилни мазмунли ўтказиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан аниқ тадбирлар белгилаб олинган. Ўқувчиларнинг театрлар, тарихий мажмуаларга саёҳатлари ташкил этилмоқда.
[gallery-15324]
Куни кеча Термиз шаҳри ҳамда Термиз, Ангор ва Шеробод туманидаги мактаблар ўқувчилари учун ана шундай саёҳат уюштирилиб, ўқувчи-ёшлар Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳида бўлди. Ўқувчилар мажмуа билан яқиндан танишиб, тарихимиз ҳақида зарур маълумотларга эга бўлди. Қолаверса, улар Термизийлар тарихини ўзида мужассам этган музейда ҳам бўлиб, қадим мозийни гавдалантирган қизиқарли экспонатларни кўздан кечирди.
Бу саёҳатлар болажонларга унутилмас таассуротлар бахш этаётир.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/k9zvEVde4gc" title="" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА