Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишки таътил 17 январгача узайтирилди
10:08 / 2023-01-06

Ўзгидрометериология маркази маълумотларига кўра Ўзбекистонга Россиянинг Повольже ҳудудидан аномал совуқ оқими кириб келмоқда.

9-15 январь кунлари мамлакатда ҳаво ҳарорати кечаси 12-17, кундузлари 5-8 градусгача тушиши, 9-11 январь кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида кечалари ҳаво ҳарорати 17-22, Устюг кенгликларида 25-27 градусгача ҳарорат пасайиши кузатилади. 

Аномал совуқ сабаб, мактаб ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабалари учун қишки таътил муддати 17 январь кунига қадар узайтирилди.

2023 йилнинг дастлабки ўқиш куни 18 январь куни қилиб белгиланди. 

Жорий йилининг 11-17 январь кунларига мўлжалланган машғулотлар йил давомида интенсив тарзда олиб борилади.

ЎзА