Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишки спорт турлари: Ҳамюртларимиз Канада турнирида қатнашмоқда
11:17 / 2024-10-26

Канаданинг Галифакс шаҳрида фигурали учиш бўйича ўтказилаётган Гран-при сериясининг иккинчи босқичи жуфтлик дастурида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирев иштирок этмоқда.

Кеча спортчиларимиз жуфтликлар орасида биринчи бўлиб чиқиш қилди. Гейниш ва Чигиревнинг фаолиятидаги илк Гран-при босқичи доирасидаги ҳаракати ҳакамлар томонидан 63.53 балл билан баҳоланди. 

Ушбу баҳсларда 5 та мамлакатнинг 6 та жуфтлиги иштирок этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, фигурали учиш спорт турида Гран-прилар жаҳондаги энг яхши фигурали учувчилар ўртасида ўтказиладиган йиллик мусобақалар тўплами ҳисобланади. 

Улар 6 босқичдан иборат. Ҳар бир босқичда спортчилар учун эгаллаган ўринларига қараб, 3 баллдан 15 баллгача берилади. Олти босқич якунига кўра, энг яхши 6 нафар жуфтлик финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга чиқади. 

Иккинчи босқич баҳслари 27 октябрга қадар давом этади.

Т.Рўзиев, ЎзА