Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишки Олимпия ўйинларида медаль жамғаришда Европа давлатлари пешқадам
11:41 / 2026-02-13

Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтаётган XXV қишки Олимпия ўйинларида Европа давлатлари медаллар жамғариш бўйича пешқадам бўлиб турибди.

Тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт мусобақасида Норвегия, Италия ва АҚШ терма жамоалари энг кўп медаль ютиб олган давлатлар қаторида.

Жадвалга кўра, Норвегия спортчилари мусобақа давомида 7 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, Италия делегацияси ҳисобидаги медаллар 6 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронзага етди. АҚШ эса 4 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронза медали билан кучли учликни якунламоқда.

Шунингдек, германиялик спортчилар 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза, Швеция 4 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза, Швейцария 4 та олтин 1 та кумуш ва 2 та бронза билан 4-6 поғоналарни банд этди. Австриялик спортчилар 3 тадан олтин ва бронза, 6 та кумуш, Франция 3 олтин, 4 кумуш, 1 бронза, Нидерландия 3 тадан олтин ва кумуш, Япония 2 тадан олтин ҳамда кумуш ва 6 та бронза медаль билан 7-10 ўринларга жойлашди.

Маълумот учун, Халқаро конкичилар иттифоқи мусобақа дастурлари кесимида лицензиялар тақсимотини қайта кўриб чиқди ва натижада ҳамюртимиз Даниил Эйбог 14 февраль куни 1500 метр масофада ҳам иштирок этиши тасдиқланди. Шунингдек, у 500 метр масофада ҳам йўлланма соҳиби сифатида Олимпия баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА