Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишки Олимпия ўйинларида бугун икки спортчимиз стартга чиқади
11:21 / 2026-02-14

Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтаётган XXV қишки Олимпия ўйинларининг бугунги кунидан ўрин олган тоғ чанғиси бўйича гигант слалом дастурида ҳамюртимиз Медет Назаров ўз омадини синовдан ўтказади.

Шунингдек, шорт-трек баҳсларида ҳамюртимиз Даниил Эйбог 1500 метр масофада ўтадиган беллашувларнинг чорак финал босқичи 6-гуруҳида стартга чиқади. Ушбу баҳс мамлакатимиз вақти билан 15 февралга ўтар кечаси бошланиши кутилмоқда. Дарвоқе, у 16 февраль куни 500 метр масофада ҳам Олимпия баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Олимпия ўйинларида медаль жамғариш бўйича қайси давлатлар етакчи?

Жадвалга кўра, Норвегия спортчилари 8 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритган бўлса, Италия делегацияси ҳисобидаги медаллар 6 та олтин, 3 та кумуш ва 9 та бронзага етди. АҚШ эса 4 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронза медали билан кучли учликни якунламоқда.

Шунингдек, франциялик спортчилар 4 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза, Германия 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, Швеция 4 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза билан 4-6 поғоналарни банд этмоқда. 

Швейцариялик спортчилар 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, Австрия 3 олтин, 6 кумуш, 3 бронза, Япония 3 тадан олтин ва кумуш, 8 бронза, Нидерландия 3 тадан олтин ҳамда кумуш ва 1 та бронза медаль билан 7-10 ўринларга жойлашди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА