Қишки олимпия ўйинлари чипталари фақат маҳаллий аҳоли учун сотилади
Пекинда-2022 қишки олимпия ва паралимпия ўйинлари чипталари COVID-19 хавотирлари сабаб чекланган миқдорда сотилади.
Бу ҳақда ўйинларни ўтказиш ташкилий қўмитаси Халқаро олимпия қўмитасига йўллаган ахборотда таъкидлаган.
Хабарда айтилишича, жорий йилнинг 4 февралида тантанали очилиши кутилаётган Қишки олимпия ўйинларининг чипталари маҳаллий ишқибозлар учун сотувга чиқарилади.
Бу томошабинлар мослаштирилган дастурнинг бир қисми сифатида ўйинларда қатнашишга рухсат берилади, деган маънони бермоқда.
Ташкилотчилар майдонларга айнан қайси тоифадаги кишилар ва уларнинг миқдори қанча бўлиши масаласида аниқлик киритмаган.
Маълумки, Қишки олимпия ўйинларига чет эллик томошабинлар пандемия сабабли киритилмаслиги аллақачон эълон қилинганди. Бу ҳолат ўз кучида қолган, дейилади ахборотда.
ЎзА