Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишки Олимпия байроғи Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарлари мэрларига топширилди
15:22 / 2022-02-21

“REGNUM” хабарига кўра, Пекиндаги XXIV қишки Олимпиада ўйинларининг ёпилиш маросимида Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах олимпия байроғини 2026 йилда бўлувчи келгуси қишки Олимпия ўйинлари ўтувчи Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарлари мэрларига топширди.

Айтиш жоиз, Италия охирги марта 2006 йилда Олимпия ўйинларини қабул қилган, мусобақалар Туринда бўлганди. Кортина-д'Ампеццода эса 1956 йилги ўйинлар ўтказилган.

Маълумот ўрнида, якунига етган Пекиндаги қишки Олимпиядада Норвегия 16 олтин, 8 кумуш ва 13 та бронза медаль билан биринчи ўринни эгаллади.