Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишки Олимпиада: Норвегия ва АҚШ медаллар жамғаришда етакчи
10:35 / 2026-02-12

Спорт оламидаги энг муҳим тадбирлардан бири - XXV қишки Олимпия ўйинлари Италиянинг Милан ва Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтаётганидан хабарингиз бор.

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси бўлган ушбу ўйинларда Норвегия делегацияси ҳисобидаги медаллар 7 олтин, 2 кумуш, 4 бронза жами 13 тага етди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда бормоқда.

АҚШ делегацияси спортчилари бугунга қадар 4 олтин, 6 кумуш ва 2 бронза медалини жамғариб, иккинчи ўринга кўтарилиб олган бўлса, мезбонлар 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медаль билан кучли учликни якунлади.

Шунингдек, Швейцария 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, Германия 3 тадан олтин ва кумуш ҳамда 2 та бронза, Франция 3 олтин ва кумуш, 1 дона бронза медалини қўлга киритиб, 4-6 поғоналарни банд этди. Швеция 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, Австрия икки олтин, бешта кумуш ва ягона бронза, Япония 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 4 та бронза, Нидерландия 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларига сазовор бўлган ҳолда топ-10 таликка кирди.

Эслатиб ўтамиз, 22 февраль кунига қадар давом этадиган XXV қишки Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини тоғ чанғисида Медет Назаров, шорт-трек спорт турида эса Даниил Эйбог ҳимоя қилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА