Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишга тайёргарлик O'zLiDeP фаоллари ва депутатлари назоратида
17:37 / 2023-10-24

Ҳудудларда жамоатчилик назорати тадбирларини тўлақонли амалга оширишда сиёсий партиялар ҳамда депутатларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.

Айни шу муҳим жиҳатни эътиборга олган ҳолда Наманганда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, энергетика тизимининг барқарорлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги каби йўналишларда ўрганишлар олиб борилмоқда.  

– Партиямиз масъул ходимлари ва фаоллари, O'zLiDePдан маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлардан иборат ишчи гуруҳи, аввало, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва амалга оширилаётган ишлар бўйича туман ва шаҳарлар ҳамда йўналишлар бўйича маълумотларни олиб, таҳлил қилмоқда, – дейди O'zLiDeP Наманган вилояти кенгаши раиси Солижон Мўминов. – Ишчи гуруҳ аъзолари белгиланган жамоатчилик тадбирлари доирасида ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганишни бошлади. Гуруҳ аъзолари вилоят шаҳар ва туманлардаги мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасаларида бўлишди.  

Хусусан, Наманган шаҳридаги 2-,14-,16-сонли мактаблар, 20-,69-сонли болалар боғчалари, Республика Эндокринология ҳамда Онкология илмий-амалий марказларининг вилоят филиалларида олиб борилган ўрганишлар чоғида иситиш тизимининг мавсумга шайлиги, куз-қиш мавсумида зарур бўладиган кўмир ва бошқа ёқилғи захираларининг яратилганлиги кўздан кечирилди.  

Шунингдек, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уй-жойларни электр таъминоти билан узлуксиз таъминлаш, узилишларга йўл қўймаслик ва аварияларнинг олдини олиш, аҳолини суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш масалалари ҳам кўриб чиқилмоқда. Ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумот ва аниқланган салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан “йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиниши кўзда тутилган.  

Оқилхон Дадабоев,  

ЎзА мухбири