Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қишга айланган баҳорим” китоби тақдимоти ўтказилди (+видео)
12:39 / 2025-12-26

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги томонидан пойтахтимиздаги "Турон" ахборот-кутубхонасида “Қишга айланган баҳорим” номли китоб тақдимоти ўтказилди.

Гвардиячи лейтенант Жасур Неъматовнинг  “Қишга айланган баҳорим” номли китоби тақдимотида Миллий гвардия қўмондонлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, шоирлар, фахрийлар ва курсантлар  иштирок этди.

Тадбирда Жасур Неъматовнинг ҳарбий хизматчи бўла туриб ёзувчилик соҳасида самарали ижод қилиб келаётгани ва спортда кўплаб ютуқларни қўлга киритгани, хизмат бурчини адо этиш орқали тўпланган ҳаётий тажрибаларини асарда таъсирчан тарзда тасвирлагани таъкидланди.  

<iframe width="1188" height="668" src="https://www.youtube.com/embed/WC6YB9hymxM" title="“Qishga aylangan bahorim” kitobi taqdimoti o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

— Жасур Неъматов ижодида ҳарбий интизом билан адабий нафосат уйғунлашган. “Қишга айланган баҳорим” Ватанга хизмат қилаётган ёш авлод қалбининг самимий иқроридир. Бундай асарлар ёшларни руҳлантиради, ҳаётга жиддий қарашни ўргатади, – дейди Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси маслаҳатчиси Салим Ашур.

Таъкидлаш жоизки, Лейтенант Жасур Неъматов “Қишга айланган баҳорим” китоби билан жорий йилнинг октябрь ойида “Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси” томонидан ўтказилган “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари – 2025” илмий-ижодий ишлар танловининг Республика босқичида иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. Туркия Республикасида бўлиб ўтган халқаро илмий конференцияда иштирок этиб, асарнинг тақдимотини ўтказишга  муяссар бўлди.  

Шунингдек, тадбир давомида ушбу китоб Европа ва Америкада чоп этилиши бўйича тадбирлар режасига киритилиши ҳақида Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги томонидан маълум қилинди.  

Тадбир сўнгида Миллий гвардия Ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг куй-қўшиқлари армуғон этилди.

Нигора Раҳмонова,  

Улуғбек Тўхтаев (монтаж),  

ЎзА