Қишда баҳор нафаси (+видео)
Қиш чилласига қарамай, Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Қашқалдоқ Беруний” СИУ ҳудудида жойлашган “Олтин Гавҳар Зумрад нур” фермер хўжалигининг такрорий экин учун ажратилган ер майдонида ташкил этилган мавсумий иссиқхоналарда баҳор нафаси уфуриб турибди.
Қувурбоши маҳалласида истиқомат қилувчи Каримжон Деҳқонов асли касби бўйича уста. Бироқ у сўнгги уч йилдан буён қишки мавсумда ҳам бўш ўтирмасдан, деҳқончилик билан шуғулланиб келмоқда. Ўзига ажратилган 10 сотих ер майдонида мавсумий иссиқхона ташкил этган ҳолда, оила аъзолари билан биргаликда редиска парваришламоқда.



Омилкор деҳқон жорий йилда мазкур фаолияти орқали 70 миллион сўмга яқин даромад олишни режалаштирган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/o1YgmyKA7g8" title="Qishda bahor nafasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат, видео), ЎзА