Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиш мавсуми беталафот ўтади
10:37 / 2025-11-24

Бухоро вилоятида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича ташкил этилган Штаб фаолияти вилоят ҳокими Ботир Зарипов масъуллар, хизмат кўрсатувчи ва таъминот корхона ва ташкилотлари, шунингдек, назорат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мутасадддилар билан мулоқот қилди.

Вилоятда энергетика хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа иншоотлари ҳамда иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини барқарор етказиб бериш, энергия тежамкорлигини таъминлаш, вилоят марказидан тортиб олис маҳалла ва қишлоқлар, аҳоли пунктлари, ҳатто, чўл овулларигача мавсумни талофатсиз ўтказиш чора-тадбири кўрилмоқда.

Бу борада вилоят прокурори У.Ҳамдамов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Арашов, вилоят Фавқуллодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ш.Аюповнинг ахборотлари тингланди.

Вилоятда иссиқлик манбаи ва газ тармоқлари, шунингдек, электр станцияларининг ишлаш режими таҳлиллари асосида, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига электр, табиий газ ва ичимлик сувини етказиб бериш ҳолатининг куз-қиш мавсумига шайлиги, энерготежамкорликни таъминлаш ишлари жараёни бевосита ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилаётгани айтилди.

– Платформага мувофиқ, тизимда CALL марказ – сунъий интеллект ёрдамчи жорий қилинди, – дейди вилоят ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Толиб Мирзаев. – Бу билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан CALL марказга келиб тушадиган мурожаатлар тўлиқ рақамлаштирилган ва сунъий интеллект технологиялари жорий қилиниб, рўйхатдан ўтган мурожаатлар тегишли ташкилотларга топшириқ сифатида йўналтирилади. Эндиликда вилоятдаги барча ижтимоий тармоқлардан сунъий интеллект орқали коммунал соҳадаги муаммоли хабарларни Штаб платформасида таҳлил қилиб, хабарлар шакллантирилади ва муаммони ечиш чораси кўрилади. Шунингдек, сунъий интеллект механизмидан фойдаланган ҳолда вилоятдаги ташкилотларнинг қозонхоналарида янги ишлаб чиқилган микросхема орқали иссиқ сув ҳароратини Штаб платформасида таҳлил қилиб бориш имконияти бор. 

Вилоят раҳбари томонидан муҳокама қилинган долзарб масала юзасидан тегишли корхоналар, хусусан, коммунал соҳа раҳбарлари зиммасига аниқ вазифалар юклатилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.