Қиш кунлари газ таъминотида узилишларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида куз-қиш мавсумида аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектлар учун газ таъминотини барқарорлаштириш, турли сабабларга кўра узилишларнинг олдини олиш ҳамда одамларнинг бу борадаги ҳақли эътирозларига ечим топиш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Ҳудудгаз Фарғона” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистон туман филиали томонидан айни пайтда 10 минг 447 истеъмолчига табиий газ ва 34 минг 260 та хонадонга суюлтирилган газ етказиб берилади.
Шу кунларда филиал ходимлари аҳолини шартнома асосида газ баллонлари билан таъминлаш қаторида соғлиқни сақлаш ва халқ таълими муассасаларида иситиш мавсумига тайёргарлик ишларини қизғин суръатда якунламоқда.
[gallery-14704]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА