Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиш-баҳор: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси етарли
14:20 / 2022-03-18

Қиш-баҳор мавсумида Тошкент вилояти аҳолиси эҳтиёжидан келиб чиқиб, сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Мамлакатимизда ёз-куз фаслларидаги пишиқчилик мавсуми якунлангач, сифатли маҳсулотларни аҳоли дастурхонига тизимли равишда етказиб бериш муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, нарх-наволарнинг сунъий ошиб кетиши ва танқисликка йўл қўймаслик мақсадида қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш доимий эътиборда.

Шуни эътиборга олиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимлиги масъуллари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар вакиллари томонидан жойлардаги омборхоналарда сақланаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сақланиш ҳолати, мавжуд захираси қандай ташкил этилаётгани ўрганилди.

Аслида аҳолини келаси пишиқчилик мавсумига қадар сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаши учун омборлар талаб даражасида бўлиши, зарур шароитлар яратилиши зарур. Биринчи галда корхоналардаги илиқ ва салқин ҳароратни бир маромда сақлаш, совитиш ва музлатиш камералари сифатли ишлаши мақсадга мувофиқдир.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда жами 14 минг 400 тонна шундан, 8 минг 400 тонна картошка, 1 минг 400 тонна пиёз, 2 минг 900 тонна сабзи ва 1 минг 800 тонна гуруч захираси омборларда сақлаб келинмоқда.

Бундан ташқари, Президентимиз топшириғи бўйича айни пайтда асосий жамғарилган маҳсулотларга қўшимча равишда 3 минг 800 тонна мол гўшти, 1 минг тонна қўй гўшти, 3 минг тонна парранда гўшти, 20 миллион дона тухум, 280 тонна ўсимлик ёғи ва 500 тонна шакар маҳсулотлари захираси яратилди.

Хусусан, Пискент туманидаги “Saxovat Broller” МЧЖда 1 минг 500 тонна товуқ гўшти, Ўрта Чирчиқ туманидаги “SSB” МЧЖда 2 минг 500 тонна сабзи, “Salanuz” МЧЖда 5 минг тонна картошка ва Қуйи Чирчиқ туманидаги “TCT Rice” МЧЖда 2 минг тонна гуруч ҳамда “ТСТ Fish Cluster” МЧЖда 500 тонна балиқ захиралари бор.

– Вилоятда шоличилик, балиқчилик каби тармоқ кластерларининг самарали фаолият юритаётгани ҳар мавсумда етарлича маҳсулотлар етиштиришга имкон яратаяпти, – дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Алишер Акромов. – Хусусан, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги тармоқларида замонавий технологиялардан самарали фойдаланилаётгани бунда муҳим аҳамият касб этаяпти. Ўрганишлар давомида нафақат вилоят, балки пойтахтга ҳам белгиланган режа асосида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш имкони борлиги аниқланди.

– Совиткичли омборхонамизнинг сиғими 10 минг тоннани ташкил этади, – дейди , “Salanuz” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ўринбосари Акмал Аббосов. – Бу ерда барча шароитлар яратилган. Маълумки, картошка бошқа сабзавотларга қараганда кўпроқ истеъмол қилинади. Шунинг учун вилоят аҳолисини арзонлаштирилган картошка маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида етарлича захира шакллантирилди. Маҳсулотлар деҳқон бозорлари, ижтимоий соҳа объектларига тизимли равишда етказиб бериляпти.

“Наврўз” байрами арафасида ҳудуд деҳқон бозорлари, туман-шаҳар марказларида ташкил этилган “Озиқ-овқат ярмаркалари”га асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда етказиб берилмоқда.

Кўрилаётган барча чора-тадбирлар бозорларимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг арзон ва тўкинлигини таъминлашга хизмат қилади.

А.Мусаев, ЎзА