Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирққиз ҳақида биласизми?
17:09 / 2025-12-15

ФОТОФАКТ

Термиз шаҳрининг энг қадимий гўшаларидан бири — Қирққиз меъморий мажмуаси Сурхондарё ҳудудининг IX–XIV асрларига оид энг ноёб иншоотлардан саналади. Тадқиқотчилар томонидан ушбу ёдгорликдан ўтмишда қандай фойдалангани ҳақида турли фаразлар мавжуд.

Қалъанинг барча хоналари ва марказдаги саҳн ўзаро йўлаклар билан боғланган. Марказий саҳн ҳовли ёки гумбазли зал бўлган деб тахмин қилинади. Айвон ва йўлаклар орқали бино тўрт қисмга бўлинган.    

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Қирққиз мажмуаси қишлоқ-қўрғон саройлари меъморчилигида ўзига хос йўналишга эга. Иншоот тўртбурчак кўринишда бўлиб, асосан хом ғиштдан барпо этилган, айрим қисмида эса пишиқ ғиштлар қўлланилган. Деворларининг қалинлиги 2 метрдан ошади, бурчаклари ҳажмли буржлар билан мустаҳкамланган. Бинонинг йўлаклари икки қават баландлигида, ички қисми эса 40 хонали тарҳда жойлашгани ҳақида манбаларда қайд этилган. 

 [gallery-26742]

Баъзи маълумотларга кўра, халқ достонларида зикр этилган, душманлар ҳужумини қайтара олган қаҳрамон қиз – Гулойим ва унинг қирқ дугонаси айнан шу ерда яшаган. Шунингдек, XX асргача халқ томонидан Қирққиз қалъаси жойлашган ҳудудлар “Шаҳри Сомон” деб ҳам аталган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА