Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирқ минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
11:58 / 2023-03-13

Фуқаро У.Р. Андижон шаҳар “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро Ш.Т.га гўёки ўзига тегишли эканини айтиб, сотиб юборишни кўзлаган.

Ер майдонини сотиш бўйича келишувга эришган бу шахс 40 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса фирибгарлик йўли билан ер сотмоқчи бўлган яна бир шахс қўлга тушди.  

Фуқаро Г.А. бошқа бир фуқаро З.Э.га ўзини брокер деб таништириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Боёвут тумани ҳокимлиги захирасидан 6,7 гектар ер майдонини деҳқон хўжалиги ва чорвачилик учун “E-auksion”дан ютиб бериш эвазига 4,5 минг АҚШ доллари ва 3 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Департамент матбуот хизматидан маълум қилишларича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

 

ЎзА