Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қировли тонг
17:28 / 2026-01-09

ФОТОРЕПОРТАЖ

Хоразмда тонг саҳарда қор каби оппоқ қиров атрофни сокин ва жимжит манзарага буркади.  

Дарахт шохлари, далалар ва томлар устига оҳиста қўнган қиров ҳали қуёш чиқмаган бўлса-да, атрофга ўзига хос мусаффолик бахш этди. Осмонни қоплаган хира булутлар манзарага янада сокин ва салқин кайфият берди. Қуёш нурлари беркинган бу тонгда қиров ўзининг майда зарралари билан табиатни оппоқ либосга буркади. Жимжитлик ҳукм сурган ушбу лаҳзалар Хоразм қишининг ўзига хос гўзаллигини, унинг сокин ва мулойим табиатини яққол намоён этди.  

[gallery-27037]

Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА