Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қиролича Елизавета II” кемаси энг йирик сузувчи меҳмонхонага айлантирилганига 4 йил тўлди
09:55 / 2022-09-15

Ҳамкорларимиз саҳифаларида

Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги (WAM) ходимлари Муҳаммад Жабаллоҳ ва Дина Умар ғаройиб саргузаштли саёҳатлари билан ўртоқлашдилар:

— Узоқ шарқда, хусусан, Дубайнинг энг йирик портларидан бири ва нуфузли манзил Мино Рашид қирғоғида жойлашган “Қиролича Елизавета II” тарихий кемаси ўз штурвалини ўзгартирган, энг йирик ва ноёб сузувчи ҳашаматли меҳмонхона сифатидаги фаолиятининг тўрт йиллигини нишонлашга ҳозирлик кўраётган эди. 

Жамоамиз вакиллари ҳам ушбу кемада диққатга сазовор жойларга саёҳат қилиб, 60-йилларнинг гуллаган давридаги парвозлар тарихини акс эттирувчи лайнер (Queen Elizabeth II QE2кўргазмаси ва музейи орқали унинг қадимий тарихи билан танишди ва жуда катта хотиралар мувозанатини тўплади. “Қиролича Елизавета II” кемаси тахминан ярим асрлик саёҳатини тугатишни ва Дубай амирлигида нафақага чиқишни танлади.

Дубайдаги энг йирик сузувчи меҳмонхона – Буюк Британия қироличаси томонидан 1967 йилда ишга туширилганидан икки йил ўтиб, трансатлантик сузишни бошлагач, 25 та глобал саёҳатни амалга оширган. Атлантика океанини 806 мартадан ортиқ кесиб ўтиб, охирги сафарини 2008 йил 11 ноябрда якунлаган. 

Афсонавий кема ичидаги шов-шувли саёҳатимиз кема хизматчиларининг илтифотлари билан бошланди. Биз бандаргоҳга оёқ қўйганимизда, катта маблағга таъмирланган эски ёғоч эманнинг ҳиди вужудимизга сингиб кетгандек бўлди. Тўлқинларнинг шовқинига қаршилик кўрсатган ўша қироллик кемасида ҳукм сурган тарих ва вақтнинг уйқаш хушбўйлигини ҳис қилдик. Йиллар давомида уммон узра сузган, дунёлар сир-асрорига чўмган кеманинг бир парчасига айландик. Сеҳр ва хазиналарга тўла саёҳат давомида 2,6 миллион фунт стерлингга баҳоланган она қиролича Елизаветанинг сиймоси, 1969 йилда ясалган дабдабали соф бронза ҳайкали ва рассом Эдвард Хилади томонидан чизилган, 1,5 миллион фунтга баҳоланган Қиролича Елизавета IIнинг суратларини минг ҳаяжон ила томоша қилдик. 

“Қиролича Елизавета II” кемасидаги меҳмонхона ходими Констансиа Багиороки “WAM”га 2018 йил октябрь ойида сузувчи меҳмонхона Дубайга доимий равишда қўнганида, икки кишидан кўпроқ одам ўтирганидан сўнг яна ҳаётга қайтганини айтди. Шундан сўнг ярим миллион йўловчи, жумладан сиёсатчилар ва таниқли шахслар дунё бўйлаб 200 дан ортиқ портларга саёҳат қилганини маълум қилди. 

Кеманинг асосий диққатга сазовор жойлари – ўтмишга йўғрилган Нелсон Мандела, Девид Боуи, Элизабет даҳлизларида сайр қилиш имконияти беқиёслиги билан лол қолдирди. 

Кеманинг ичкари кўриниши турли деталлар билан бойитилган: штурвал, капитан кабинаси, рельслар, двигатель хонаси, рельеф ва каюталар диққатимизни тортган бўлса,  айвон, гулзор майдончаси,овқатланиш хонаси ва ҳашаматли ётоқхонани ўз ичига олган 447 та хона ва люкс хоналар меҳмонлар билан тўла экани ҳайратлантирди.

Кеманинг асл юмалоқ деразалари ҳали ҳам жозибали таъмирланган хоналарга денгиз туйғусини қўшади, “Сентябрь” номли жаз мусиқаси романтикага янада урғу бераётгандай. Мавжуд ресторанларнинг айримлари аввалги номлари ва безакларини сақлаб, энг охирги технологиялар билан жиҳозланган.

QE2 1986 йилда замонавий дизел двигатель билан таъмирлангунга қадар лайнер хизматида Атлантика океанини кесиб ўтган нефть билан ишлайдиган сўнгги йўловчи кемаси бўлди ва 1969 йилдан 2008 йилгача трансатлантик ва круиз кемаси сифатида ишлаган. Британиянинг бу кемаси океан учун мўлжалланган эди. 

Жаҳон саёҳатлари мукофотларига (World Travel Awards) кўра, Порт Рашид сўнгги йилларда Яқин Шарқдаги биринчи рақамли сайёҳлик манзили бўлиб келган, шунинг учун кема ҳозирда кўплаб воқеалар ва базмларга гувоҳ бўлмоқда, гўё барчага ажойиб хотираларни тўплаган кема бортидаги тарих ва унутилмас манзаралар бу қироллик кемасининг саҳифаларидан сўзлаётгандек.

 

Муҳаррама Пирматова 

таржима қилди.

ЎзА