Қирол Чарльз бирдамликка чақирди
Лондонда бундан 20 йил олдин содир бўлган, “7/7 ҳужуми” дея номланган сана муносабати билан нутқ сўзлаган Буюк Британия Қироли Чарльз халқини "мамлакатни бўлмоқчи бўлганларга қарши" бирлашишга чақирди. Бу ҳақда BBC ёзган.
2005 йил 7 июлда пойтахт жамоат транспорти тизимида теракт уюштирилиб, 52 киши ҳалок бўлган, 700 дан кўп одам жароҳатланган эди. Етакчи бундай “бемаъни ёвузлик”ни қоралаб, ҳаммани “бирдамлик руҳи”га чорлади. Ушбу портлаш “ҳар қандай дин ва миллат вакиллари ўзаро ҳурмат билан бирга яшаши мумкин бўлган жамият қуриш” заруратини яна бир бор ёдга солганини таъкидлади.
Лондон марказидаги худкушликда учта ер ости поезди ва икки қаватли автобус портлаган, тиғиз пайт пойтахтда даҳшатли қурбонлар қайд этилган.
Мусулмон Зиё, ЎзА