Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистоннинг ташқи савдо айланмаси 2021 йилнинг 5 ойида 27,7 фоизга ошган
17:35 / 2021-07-15

Қирғизистоннинг ташқи савдо айланмаси 2021 йил январдан то май ойигача 2,8 миллиард долларни ташкил этди ва 2020 йилнинг шу даври билан солиштирганда 27,7 фоизга ошган. “Кабар” ахборот агентлигининг хабар беришича, Қирғизистон Республикаси миллий статистика қўмитаси уюштирган матбуот анжуманида ана шу ҳақда айтиб ўтилган.

Хабарда келтирилишича, экспорт 4,4 фоизга, импорт 40,5 фоизга ортган.

«Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар билан ўзаро савдо кўрсаткич жорий йил январь-май ойларида аввалги йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 миллиардга кўпайган ва 34,8 фоизни ташкил этган. Бунда экспорт кўрсаткичи 75 фоизга, импорт кўрсаткичи эса 24 фоизга ортган.

Қирғизистоннинг асосий савдо шериклари Евроосиё иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлари, жумладан, Россия ва Қозоғистон ҳисобланади.