Қирғизистоннинг ташқи савдо айланмаси 1,5 миллиард долларни ташкил этди
Қирғизистоннинг 2022 йил январь-май ойи давомида амалга оширган ташқи савдо айланмаси миқдори 1,5 миллиард долларни ташкил этди, деб маълум қилди мамлакат миллий статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Айнура Орозбаева.
Маълум қилинишича, 2021 йил январь-май ойлари билан солиштирганда, ташқи савдо айланмаси ҳажми 45 фоизга ошган, шу билан бирга, экспорт 4,1 фоизга камайган, импорт эса, аксинча, 1,6 баробарга ошган.
Республиканинг энг катта савдо айланмаси Евроосиё иқтисодий ҳамкорлигига аъзо мамлакатларга, айниқса, Россия ва Қозоғистонга тўғри келмоқда, дейилади хабарда.