Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистонга тўғридан-тўғри жалб қилинаётган хорижий инвестиция ҳажми 4 фоизга ошган
18:58 / 2023-03-14

2022 йил якунлари бўйича Қирғизистон Республикасига кириб келган хорижий инвестиция ҳажми 2021 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 4 фоизга ўсган ва 1 миллиард 46,1 миллион АҚШ долларини ташкил этган, деб ёзмоқда «Казинформ» агентлиги Қирғизистон Республикаси миллий статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга таяниб.

Хабарда келтирилишича, хорижий инвестицияларнинг 95 фоизидан кўпи фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан шуғулланаётган корхоналар,  қайта ишлаш, молиявий воситачилик ва суғурта, улгуржи ва чакана савдо, шунингдек, ахборт ва алоқа соҳаларига тўғри келган. 

Хорижий инвестицияларнинг кўпайишига Корея Республикаси инвестициялари  18,1 баробарга, Кувайт 15,4 баробарга, Япония 11,1 баробарга, БАА 5 баробарга, Германия 2,6 баробарга, Туркия 1,4 баробарга оширгани сабаб бўлган.  

Туркия Қирғизистон иқтисодиётига энг кўп сармоя жалб қилган давлат бўлди (30,7 фоиз). Ундан кейинги ўринларни  Хитой (26,3 фоиз), Нидерландия (5,9 фоиз) ва Буюк Британия (2,8фоиз) эгаллади, дейилади хабарда.