French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистонда рўй берган автоҳалокатда россиялик уч нафар чегарачи қурбон бўлди
13:22 / 2022-07-27

Қирғизистоннинг жанубида уч нафар Россия чегарачилари автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар берди сешанба куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги бош консуллиги РИА Новостига.

Бош консулликнинг берган маълумотига кўра, 26 июль куни тунда Hyundai Santa Fe русумли машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, катта тезликда реклама тахтасига бориб урилган. Кейинроқ йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш Бош бошқармаси матбуот хизмати автоҳалокатда россиялик уч нафар чегарачи ҳалок бўлганини маълум қилган.

"Ҳалок бўлганлар Россия Федерацияси чегара хизмати ҳарбий хизматчилари бўлган", – дейилади Россия бош консуллиги вакилининг РИА Новостига берган хабарида.