Қирғизистонда ЎРВИ ва грипп билан касалланиш ортмоқда
Қирғизистонда жорий йил 12-18 январь кунлари оралиғида 15 869 одам ўткир респиратор вирусли инфекция (ОРВИ) юқиши ва грипп билан касалланди. Бу ҳақда 24.kg нашри мамлакат Касалликларнинг олдини олиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати департаментига таяниб хабар берди.
Идора маълумотига кўра, аввалги ҳафта билан солиштирганда хасталаниш даражаси 28,8 фоиз ошган.
Қайд этилишича, беморларнинг 76,7 фоизини 14 ёшгача болалар ташкил этади. 17,4 фоиз, яъни тахминан 2 700 киши шифохонага ётқизилган.
Д.Ҳакимов, ЎзА