French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистонда мактаб шифти қулаб тушди
16:43 / 2022-05-17

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Чотқол туманидаги ўрта мактабида дарс пайтида шифт қулаб тушди ва бунинг оқибатида 19 киши жабрланди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар 18 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда бир ўқитувчини эвакуация қилган.

Уларнинг барчаси Ала-Бука тумани касалхонасига ётқизилган. Ҳозирда бахтсиз ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.