French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистонда иқтисодиётга 10-20 миллион сом инвестиция киритган хорижлик инвесторга 5 ва 10 йилгача виза бериш таклифи илгари сурилмоқда
21:29 / 2022-05-24

«Қирғизистон Республикасининг “Ташқи миграция тўғрисида”ги қонунига ўзгартириш киритиш таклифи мамлакат жамоатчилиги муҳокамасида.

Ҳужжатга кўра, қонун лойиҳаси хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза олишини осонлаштириш мақсадида виза олишнинг алоҳида асосини яратишга қаратилган.

Мазкур қонун лойиҳаси билан хориж фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза олиш тартиблари осонлаштирилади, виза муддати узайтирилади ва мамлакат иқтисодиётига маблағ жалб қилишнинг бир неча варианти тақдим этилади.

Ҳозиргача бундай шахслар узоқ муддатли виза олиши учун Қирғизистон иқтисодиётига камида 10 (ўн) миллион сом қийматида инвестиция киритиши лозим эди. Ушбу маблағни жалб қилиб бўлгандан кейин инвестордан инвестициясини ҳаракатга келтириш учун давлатнинг ваколатли ташкилотларига мурожаат қилиши талаб этиларди.

Бундай ҳаракатлардан мақсад инвесторнинг маълум миқдордаги маблағни мамлакат иқтисодиётига киритгани ҳақида гувоҳлик берувчи ҳужжатга эга бўлишдан иборат эди. Бундай тартиб инвестор учун жуда мураккаб ва узоқ вақтни талаб қиладиган жараён. Бундан ташқари, инвестор атиги 3 йилга виза оларди. Мазкур муддат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун етарли эмас. Бу ҳам мамлакат иқтисодиётига кириб келадиган инвестициялар учун қўшимча тўсиқ бўлмоқда, дейилади хабарда.

Илгари сурилган таклифга биноан, 10 миллион сом киритган хорижлик камида беш йилга виза олиш ҳуқуқига эга бўлади, агар 20 миллион сом киритса, виза муддати 10 йилга узайтирилади.