Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистонда ҳам ягона мактаб формасига ўтиш таклиф этилмоқда
09:22 / 2022-06-16

Қирғизистонда бир гуруҳ депутатлар таълим масканларида ягона формага ўтиш таклифини илгари сурди.

Қирғизистоннинг “Таълим тўғрисидаги” қонунига ўзгартириш киритиш таклифи илгари сурилмоқда. Мазкур қонун лойиҳаси давлатга қарашли ўрта мактабларда ягона мактаб формасини жорий қилишни назарда тутади. Ҳозирда Қирғизистонда ўрта таълим мактабларида ва ўқув муассасаларида ягона формага ўтилмаган.

Мактаб формаси синфларда интизом ва ўзлаштириш кўрсаткичларини яхшилаши такидланмоқда. Чунки мактаб формасини  кийиш ўқувчиларга ўзининг ташқи кўринишига талабчанликни оширади ҳамда ўзларини мактабда таълим стандартларига мос равишда тутишга ундайди.

Дунёнинг аксарият мамлакатларида ягона форма мактаб ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Ягона форма мактабда дарсларда зарур бўладиган ишчанлик муҳитини яратади. Форма ўқувчини интизомли қилади, болаларни кийимига қараб камситиш иллатини бартараф қилади, турли оилаларнинг ижтимоий ва моддий аҳволидаги тафовутга барҳам беради.

Хабарда қўшни Ўзбекистон, Тожикистон ва Қозоғистонда ҳам ягона мактаб формаси жорий қилингани таъкидлаб ўтилган.