Қирғизистонда Фарғона, Боткен ва Сўғд вилоятлари раҳбарлари учрашди
Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида жойлашган Baytur мажмуаси ҳудудида Фарғона, Қирғизистоннинг Боткен ҳамда Тожикистоннинг Сўғд вилоятлари раҳбарларининг минтақавий учрашуви ўз ишини бошлади.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Боткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев ва Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода иштирокида бўлиб ўтаётган чегара ҳудудлари раҳбарларининг минтақавий учрашувида уч чегарадош вилоятнинг расмийлари ҳам иштирок этмоқда.


Кенгайтирилган тартибда ўтказилган уч томонлама учрашув давомида савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий, туризм ва бошқа соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Уч чегарадош вилоятлар раҳбарларининг дастлабки учрашуви 2021 йил апрель ойида Фарғона вилоятида бўлиб ўтган эди.
М.Сулаймонов, ЎзА