Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистонда давлат амалдорларига хорижда ҳисоб рақами очиш тақиқланди
17:48 / 2026-02-17

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги янги қонунни имзолади. Энди давлат амалдорлари хорижий банкда ҳисоб рақами оча олмайди. Яъни, чет давлатда маблағ сақлай олмайди.

Шунингдек, қариндош ва қуда-анда алоқалари, яъни аффилланган шахслар, яқин қариндошлар ва уларнинг хизмат ваколатига таъсири ҳам назоратга олинади.

Қонун 17 февраль - эълон қилинган санадан бошлаб 10 кун ичида тўлиқ кучга кириши кутиляпти. Янги қонун коррупция оқибати билан курашиш баробарида ушбу салбий иллат сабабини олдиндан аниқлаб, бартараф этишга қаратилган.

Ф.Яхшибоева, ЎзА