English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистонда биринчи қуёш электр станцияси ишга туширилди
16:40 / 2025-12-25

Чуй вилоятининг Кемин туманида мамлакатдаги биринчи қуёш электр станцияси ишга туширилди, дея хабар бермоқда “Kazinform” ахборот агентлиги.   

Таъкидланишича, 100 мегаватт қувватга эга станция тахминан 210 миллионкВт/соат тоза электр энергияси ишлаб чиқаради ва карбонат ангидрид чиқиндиларини 120 минг тоннага камайтиради

Инвестициялар жами 56 миллион долларни ташкил этди ва бу лойиҳани қуёш энергиясига киритилган энг йирик сармоялардан бирига айлантирди.     

Станцияни ишга тушириш маросимида Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров қайта тикланувчи энергия манбаларини фаол ривожлантирмасдан туриб, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларни барқарор электр энергияси билан тўлиқ таъминлаш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Г.Сатторова, ЎзА