Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистонда 2022 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 11,4 фоизга ўсган
11:11 / 2023-01-14

2022 йил Қирғизистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 426 миллиард сомни ташкил этди ва 2021 йил билан солиштирганда ўсиш 11,4 фоизни ташкил этган. Мамлакат миллий статистика қўмитаси раиси Бактибек Кудайбергенов брифингда журналистларга шу ҳақда маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, 2022 йил саноат ишлаб чиқариш ҳажми “Қумтор” корхонасини қўшмаганда 252 миллиард сомга етган ва  ўсиш 4,6 фоизни ташкил этган.

Қўмита раисининг маълум қилишича, саноат маҳсулотларининг ўсиши  метални қайта ишлаш, ёғоч ва қоғоз, нефть маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари (жумладан, ичимликлар) ҳамда тамаки маҳсулотлари, кийим-кечаклар ва пойафзал, полиграфия, текстиль, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш соҳаларида қайд этилган.  

Брифингда кимё ва фармацевтика соҳаларида пасайиш тенденцияси кузатилгани айтиб ўтилган.