Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон ва Тожикистон умумий чегараларда вазиятни кескинлаштирмасликка келишиб олди
12:39 / 2022-12-28

Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг чегара хизмати раиси (ДМХҚ) Уларбек Шаршеев мамлакатнинг Лайлак туманида Тожикистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Рахмонали билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки давлатнинг умумий чегараларида можаро келиб чиқишининг олдини олиш бўйича келишувга эришилди, дейилади Қирғизистон чегара хизмати тарқатган хабарда.

"Музокаралар якуни бўйича қуйидаги қарорлар қабул қилинди: 2023 йилда ҳам қўшма комиссия ишини давом эттириш, томонларнинг прокуратуралари икки республика фуқароларининг мулкларини қайтариб бериш бўйича ишларни тезлаштиришни, давлат чегараларида муносабатларни кескинлаштирувчи ҳаракатларнинг олдини олиш", - дейилади хабарда.  

Қирғизистон – Тожикистон чегараларида баҳсли участкалар  мавжудлиги боис чегарага яқин ҳудудларда истиқомат қилаётган икки давлат аҳолиси  ва ҳарбий хизматчилари ўртасида вақти-вақти билан можаролар юз бериб келмоқда. Баҳслар баъзан қуролли қарама-қаршиликларга ҳам сабаб бўлмоқда. Сентябрь ойида бўлиб ўтган ана шундай тўқнашувлар натижасида 60 нафар қирғизистонлик фуқаро ҳалок бўлди. Душанбе ва Бишкек умумий чегараларни демаркациялаш ва делимитациялашни якунлаш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Икки давлат ўртасидаги чегара 900 километрдан зиёд масофани ташкил этади.