Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари бугун, 1 майда Боткенда учрашади
09:10 / 2021-05-01

Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Садир Жапаров ва Эмомали Раҳмон телефон орқали мулоқотда чегарадаги зиддиятни зудлик билан бартараф этишни муҳокама қилиб, май ойининг иккинчи ярмида юзма-юз учрашувга келишиб олди.

“INTERFAX.RU” хабарига кўра, қирғиз етакчисининг матбуот хизмати шундай маълумот берган. “Садир Жапаров қирғиз томони чегара муаммосига мулоқот  йўли билан ечим топилиши тарафдори эканини таъкидлади”, дейилади хабарда.

Давлатлар раҳбарлари мазкур масала тинч йўл билан ҳал қилинишига келишиб олган. Мазкур масала бўйича ҳукуматлар делегациялари бугун, 1 майда Боткен вилоятида учрашади.