Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон ва Покистон 16 та ҳужжат имзолади
12:15 / 2025-12-05

Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров Исломободга расмий ташрифи чоғида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди. Етакчилар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, қўшма энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш масалаларини муҳокама қилишди.

Қайд этилишича, томонлар Марказий ва Жанубий Осиёда энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш учун стратегик аҳамиятга эга бўлган “CASA-1000” лойиҳасини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишган.

Музокаралар якунида Ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қўшма баёнот ва яна 16 та ҳужжат имзоланди. Шунингдек, Бишкек ва Исломобод ўртасида биродарлик мақоми ўрнатилди.

С.Раҳимов, ЎзА