Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида яна отишма
13:04 / 2022-03-10

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида чегарачилар ўртасида отишма содир бўлди.

Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизмати матбуот маркази маълум қилди.

— Давлат чегарасининг қирғиз-тожик участкасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса юз берди, — деди матбуот котиби.

Кейинги икки йил мазкур қардош давлатларнинг айрим чегара ҳудудларида маҳаллий аҳоли ёки икки давлат чегарачилари ўртасида тез-тез тўқнашув кузатилмоқда. Келишмовчилик чегара чизиғи ноаниқлиги, яъни делимитация қилинмаган ҳудудлар туфайли келиб чиқяпти. Қирғизистон томонидан жабрланган ва жароҳатланганлар йўқ.

—Чоркуҳ қишлоғи аҳолиси айтишича, қирғиз чегарачилари аҳолига қарата ўқ узган. Дастлабки маълумотга кўра, бир киши ҳалок бўлган. Чегара масаласи билан боғлиқ сўнгги кўнгилсиз воқеа январь ойи охирида содир бўлган эди. Ўшанда тожикистонликлар Қирғизистон йўлини тўсиб қўйгани туфайли чегарачилар ўртасида бошланган тўқнашув бир неча соат давом этган. Икки давлат вакиллари иштирокидаги музокарадан кейин сулҳга эришилган. Тўқнашувда икки томондан 30 га яқин одам жароҳат олгани маълум қилннганди.