Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон Тожикистон чегарасида 18 киши қурбон бўлган
11:46 / 2022-09-16

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистон билан чегарадаги можарода Қирғизистон томонидан қурбонлар сони 18 нафарга етган.

"18 нафар жабрланувчи Боткен вилояти шифохонасига ётқизилди. Ташхислар ҳақида кейинроқ маълумот берилади", – деди бошқарма вакили.

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида йирик тўқнашувлар жума куни эрталаб бошланган. Қирғизистон чегара агентлиги маълумотларига кўра, тожик томони чегаранинг бутун периметри бўйлаб қирғизларнинг позицияларига ҳужум қилган. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Қирғизистон чегара отряди ҳарбийлари келишувни бузган ҳолда, Тожикистоннинг “Душанбе” чегара постини оғир қуроллардан фойдаланган ҳолда ўққа тутганини маълум қилди.