English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қирғизистон “TikTok”ни чеклайди
11:46 / 2024-04-18

Қирғизистонда машҳур “TikTok” тармоғи имконияти чегараланади. Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Aлоқа соҳасини тартибга солиш ва назорат қилиш хизмати мамлакатдаги барча интернет-провайдерларга тегишли хат йўллаган.

“Kazinform” мазкур идора матбуот хизматига таяниб хабар беришича, Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг республика ҳудудида мазкур ижтимоий тармоқ ахборот манбаларига киришни чеклаш тўғрисидаги асослантирилган кўрсатмаси асосида саноат алоқа операторлари ушбу хизматдан фойдаланишни чеклаш чораларини кўриш зарурлигидан огоҳлантирилган.

Aввалроқ Россияда айни масала кўтарилган эди.

Қозоғистонда ҳам шу мавзуда мунозара давом этяпти: сенатор Aлишер Сатвалдиев депутатлик сўровида “TikTok” платформасида салбий контент тарқалиши муаммосини илгари сурган.